4 Yanvar 2024, 16:59 Лайфстайл

Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини март ойида ўтказишини тасдиқлади

«Битта яхши жанг ўтказмасак бўлмайди. Шу мақсадда АҚШга кетиш учун ҳаракат бошланди», — дейди боксчи.

Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини март ойида ўтказишини тасдиқлади

Супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев март ойида навбатдаги жангини ўтказмоқчилигини айтиб ўтди.

«Шу кунларда АҚШга учиб кетишим керак. Боиси, кеча промоутерим Дмитрий Салита қўнғироқ қилиб, 28 март кунига жанг таклифини берди. Мен қабул қилдим.

Яна камар учун мажбурий даъвогарлик мақомидаги жанг бўлади. Кейин эса реваншга ҳаракат қиламан. Битта яхши жанг ўтказмасак бўлмайди. Шу мақсадда АҚШга кетиш учун ҳаракат бошланди. 28 март Америка!», — деди Шоҳжаҳон.

Машҳур янгиликлар