8 Aprel 2024, 13:20 Лайфстайл

Ёрқинхўжа Умаров тўйига қанча пул сарфлаганини маълум қилди

Хонанда Озодбек Назарбековнинг қизи Зиннуранинг қайси хислатларини ёқтиргани ҳамда тўйига қанча сарфлагани ҳақида гапирди.

Ёрқинхўжа Умаров тўйига қанча пул сарфлаганини маълум қилди

Хонанда Ёрқинхўжа Умаров «Laziza Shok.uz» YouTube каналига берган интервьюсида Озодбек Назарбековнинг қизи Зиннура қайси хислатлари билан уни мафтун қилгани ҳақида сўзлаб берди.

«Зиннурани тадбирда кўрганман. Ахлоқли, тарбияли қиз бўлган. Биз ҳам умр йўлдош қидираётган бўлганмиз. Ўзим азалдан диёнатига, ахлоқига қараб рафиқа танлайман деганман ва шу мақсадда бўлганман доим. Чунки эртага биздан туғиладиган зурриётнинг аёлимиз ахлоқига ҳам боғлиқ жойлари бор. Шунинг учун фарзандим ахлоқли, хуш хулқли бўлишини хоҳлайман. У нарса бўлиши учун қарс икки қўлдан чиқади.

Ўзимни ислоҳ қилишим керак. Аёлим ҳам дунёвий ҳам диний билимларга эга бўлиши керак эди. Мен ҳам унча-мунча суҳбатда бўлдим, кўрдим. Агар аёлимда шу хислатлар бўлмаганида менга бу нарса умуман керак бўлмасди. Чунки моддий томондан мен ўзимни таъминлай оламан. Бу томондан менга ҳеч кимнинг ёрдами керак эмас.

Яратган мени қўллаб-қувватлаб, моддий томон ўзимга берилса мен учун бу шараф. Кимдандир ёрдам кутиш бу шарафсизлик. Мен ўзимга буни раво кўролмайман. Ҳаётимиз, тақдиримиз боғланган экан, шу 3-4 ойлар давомида борилди. «Ўйлаб кўрамиз», дейишди. Бу нарсаларни оилани янада мустаҳкам қиладиган омиллар деб биламан», — дейди хонанда.

Хонанда тўйига 30 минг доллар атрофида пул сарфлагани ҳақида ҳам гапириб ўтди. Шунингдек, у тўй хизматларидан ишлаган пулларини кимга олиб келиб бериши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди. «Топаётган пулимнинг 90 фоизини онамга, 10 фоизини аёлимга бераман. Ўзимда эса умуман пул йўқ», — дейди хонанда ҳазил тариқасида.

Машҳур янгиликлар