25 Aprel 2024, 10:10 Жаҳон

Туркияда 53 ёшли Ўзбекистон фуқароси зинадан йиқилиб вафот этди

Унинг жасади моргда сақланмоқда, бош консулхона марҳумнинг қариндошларидан мурожаат қилишни сўради.

Туркияда 53 ёшли Ўзбекистон фуқароси зинадан йиқилиб вафот этди

Апрель ойи ўрталарида Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқароси вафот этди, деб хабар бермоқда мамлакатнинг Истанбулдаги бош консулхонаси.

Самарқандлик фуқаро Р.К. (1971 йилда туғилган) Султанбейли туманида вақтинча яшаб, иш фаолиятида бўлган. У иш жойида зинадан йиқилиб тушиб, ҳушини йўқотган ва воқеа жойида вафот этган.

Консулхонанинг ёзишича, ҳозирда унинг жасади касалхонанинг морг бўлимида. Ташкилот марҳумнинг қариндошлари ва танишларидан зудлик билан (+212) 323 20 37, (+212) 323 20 36 телефон рақамларига мурожаат қилишни сўради.

Машҳур янгиликлар