13 Aprel 2024, 09:43 Ўзбекистон

Истанбулда ўзбекистонлик эркак дўстини отиб қўйди

Жабрланувчи бош қисмига отилган ўқ натижасида воқеа жойида вафот этган.

Истанбулда ўзбекистонлик эркак дўстини отиб қўйди

9 апрель куни Истанбул вилояти Фотиҳ туманида вақтинчалик ишлаш учун келган икки нафар Ўзбекистон фуқаролари Instagram тармоғига тўппонча билан видео олиб жойламоқчи бўлган. 22 ёшли С.Г. хонадоши ва ўртоғи У.Р. томонидан отиб қўйилган.

Унга кўра, С.Г. бош қисмига отилган ўқ натижасида воқеа жойида вафот этган. У.Р. эса маҳаллий полиция томонидан ушланган. «У.Р.нинг кўрсатмасига кўра, икки ўртоқ арафа куни биргаликда ифтор қилиб, гаплашиб ўтиришган. С.Г. тўппонча билан видео олмоқчи бўлган. У.Р. тўппончани ўқсиз деб ўйлаб билмасдан отиб қўйган», — дейилади хабарда.

Машҳур янгиликлар