26 Yanvar 2023, 18:30 Иқтисод

«Malibu-2» учун шартнома бериш тўхтатилди

Бу машиналарга шартнома бериш бир неча соат аввал бошланганди.

«Malibu-2» учун шартнома бериш тўхтатилди

«UzAuto Motors» 26 январдан «Malibu-2» автомобилини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни бошлаганди. Лекин саноқли соатлар ўтиб, контрактация тўхтатилган.

«Kun.uz» мухбири боғланган компания расмий вакилининг сўзларига кўра, айни вақтда харидорлар билан янги шартномалар тузилмаяпти, бироқ бу вақтинчалик ҳолат бўлиши мумкин.

Бу – ҚҚСнинг 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилгани ҳисобига Малибу-2 нархи 10 млн сўмга арзонлашгани ортидан рўй бермоқда. Автосалонлардан бирининг Telegram-каналидаги тушдан кейинги эълонда «Malibu» сотувдан олинганини кўриш мумкин.

Маълумот учун, «UzAuto Motors» йилига 2900 дона «Malibu-2» автомобилини импорт қилади ва ички бозордаги истеъмолчиларга етказиб беради. Шу пайтга қадар олиб келинаётган автомобилларнинг таннархи очиқланмаган.

Машҳур янгиликлар