Шимолий Корея баллистик ракеталарни яна синовдан ўтказди
Жанубий Кореянинг маълум қилишича, ракеталар Пхеньяннинг Сунан туманидан эрталаб соат 6:14 да учирилган ва Япон денгизига тушишидан олдин тахминан 350 километр учган.
Шимолий Корея Япон денгизига 10 га яқин қисқа масофали баллистик ракеталарни учирди, деб хабар бермоқда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги 30 май, пайшанба куни эрталаб Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб.
Таъкидланишича, ракеталар Пхеньяндаги Сунан ҳудудидан эрталаб соат 6:14 да учирилган ва Япон денгизига тушишдан олдин тахминан 350 километр масофани босиб ўтган. «Шимолий Корея ракета учирилишидан ташқи дунёга хабар сифатида фойдаланса-да, бир вақтнинг ўзида 10 га яқин ракетани учириш унга хос эмас», – дея таъкидлайди журналистлар.
Жанубий Корея ҳарбий раҳбарияти мамлакат пойтахти Сеул ва муҳим ҳаво базалари масофасига тушган ракета учирилишини Корея яриморолига таҳдид солувчи «провокация ҳаракати» сифатида қоралади ва бунга кескин жавоб беришга ваъда берди, деб ёзади Yonhap.
Япония ҳукумати ҳам Пхеньян томонидан учирилган ракеталар баллистик бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлайди. Бош вазир Фумио Кисидага кўра, ракеталар Япониянинг махсус иқтисодий зонасидан ташқарига тушган ва улардан ҳеч қандай зарар қайд этилмаган.
Моделга қараб, баллистик ракеталар ядровий каллак билан жиҳозланган бўлиши мумкин. Шимолий Кореянинг бундай ракеталарни синовдан ўтказиши БМТ томонидан Пхеньянга нисбатан жорий қилинган тегишли тақиққа зид келади. Пхенян 17 май куни ҳам баллистик ракеталар синовини ўтказганди.
Мавзуга оид хабарлар:
O‘zbekiston Yaqin Sharqdagi vaziyat keskinlashayotganidan xavotir bildirdi O‘zbekiston Isroilning harbiy harakatlariga qarshi ovoz berdi O‘zbekiston elektron hukumat reytingida 6 pog‘ona yuqoriladi Шавкат Мирзиёев Гутерриш билан учрашди БМТ Туризм ижроия кенгаши Ўзбекистон ташаббусини бир овоздан маъқуллади