ЖССТ дори воситаларига чидамли бактериялар рўйхатини янгилади
МҚЧ бактериялар, вируслар, замбуруғлар ва паразитларга дорилар таъсир қилмай қолганда вужудга келади ва бу беморларда касалликни оғирлаштиради, шунингдек, унинг тарқалиш ва ўлим хавфини оширади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2024 йил учун янгиланган бактериал патогенларнинг устувор рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2024 йил учун янгиланган бактериал патогенларнинг устувор рўйхати (BPPL)ни эълон қилди. Унга антибиотикларга чидамли бактерияларнинг 15 оиласи киритилган бўлиб, улар муҳим, юқори ва ўрта устувор гуруҳлар бўйича таснифланган. Рўйхатда микробга қарши препаратларга чидамлилик (МҚЧ) тарқалишини тўхтатиш учун янги ва керакли даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар берилган.
ССВга кўра, МҚЧ бактериялар, вируслар, замбуруғлар ва паразитларга дорилар таъсир қилмай қолганда вужудга келади ва бу беморларда касалликни оғирлаштиради, шунингдек, унинг тарқалиш ва ўлим хавфини оширади.
Таъкидланишича, одатда МҚЧ микробларга қарши воситаларни нотўғри ва ҳаддан ташқари кўп ишлатиш туфайли келиб чиқади. Янгиланган БППЛ рўйхати янги антибиотикларни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқишда инновацияларни рағбатлантириш учун халқаро мувофиқлаштиришни қўллаб-қувватлаш бўйича янги маълумотлар ва экспертлар хулосаларини ўз ичига олади.
Мавзуга оид хабарлар:
Raqobat qo‘mitasi: 6 turdagi muzqaymoqda ortiqcha shakar va bakteriyalar aniqlandi ЖССТ парранда гриппи одамлар орасида тарқалиши мумкинлигидан хавотирланмоқда