1 May 2024, 16:32 •Oʻzbekiston
«Ўзгидромет» кучли ёмғир ёғиши, ҳудудларни сув босишидан огоҳлантирди
Шунингдек, республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
«Ўзгидромет» 3—6 май кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Огоҳлантириш амал қиладиган ҳудудлар:
- Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;
- Сурхондарё вилояти Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;
- Самарқанд вилояти Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманлари;
- Навоий вилояти Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;
Жиззах вилояти Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари; - Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари;
- Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;
- Фарғона вилояти Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Шоҳимардон ҳудуди;
- Андижон вилояти Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.
«Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.
Шунингдек, республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 20 июнь куни ёмғир ёғиши мумкин «Ўзгидромет» кучли ёмғир сабаб Фарғона водийси ҳудудларини сув босишидан огоҳлантирди Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 май куни кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5 апрель куни ёмғир ёғади Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда
Soʻnggi yangiliklar
YIning O‘zbekistondagi yangi elchisi o‘z vazifasiga kirishdi
11 Sentabr 2024, 19:26O‘tgan 7 oyda salkam 765 mingta yangi ish o‘rni hisobotlarga qo‘shib yozilgani aniqlandi
11 Sentabr 2024, 18:21Oʻzbekistonda qoramollarda yuqumli kasallik avj olgani haqida xabarlar tarqaldi
11 Sentabr 2024, 17:37Tojikiston fuqarolari Rossiyaga bormaslikka chaqirildi
11 Sentabr 2024, 16:53Qirgʻiziston Prezidenti oʻzbekistonlik boks murabbiyiga Tracker sovgʻa qildi
11 Sentabr 2024, 16:18Sud Botir Qodirovni Sherali Jo‘rayevning o‘g‘li deb topdi
11 Sentabr 2024, 15:40Termizdagi “zapravka”larga vaqtincha gaz yetkazib berilmaydi
11 Sentabr 2024, 15:03Namanganda 426 mln soʻmlik elektrdan noqonuniy foydalangan savdo doʻkoni aniqlandi
11 Sentabr 2024, 14:33