Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда
26-29 март кунлари даврида Ўзбекистон ҳудудига нам Ўрта Ер денгизи ҳавосининг бир қисми кириб келиши кутилмоқда.
«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 25 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати 23-28 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 30 даражагача бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
26-29 март кунлари даврида Ўзбекистон ҳудудига нам Ўрта Ер денгизи ҳавосининг бир қисми кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
26 мартда юқори ҳарорат фони сақланиб туради, сўнг ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига келиб 13-18 даража илиқни ташкил этади.
25-26 ва 28-29 март кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди, 28-29 мартда айрим жойларда баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради. Тошкентда 26 март куни ёғингарчилик кутилмайди, 27—29 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистонда 29 июнда ҳам қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда Ўзбекистонда ҳарорат 44 даражагача кўтарилади Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилиши кутилмоқда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 24 июнь куни чанг-тўзон кузатилиши мумкин Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилади