25 Mart 2024, 08:49 •Iqtisod
Солиқ ҳуқуқбузарлиги бўйича энг кўп қандай мурожаат келиб тушаётгани маълум қилинди
Мурожаатлар асосида 4 288 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,4 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Ўзбекистонда 2024 йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 17 мингдан ортиқ мурожаат йўлланган.
Солиқ қўмитасининг «Фискал таҳлиллар» Telegram каналида маълум қилинишича 2024 йил январь-февраль ойларида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 17 859 та мурожаат келиб тушган.
Шундан:
- 16 646 таси харид чеки бермаслик;
- 799 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
- 35 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
- 399 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.
- Мурожаатларнинг 7 703 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли қайтарилган.
Мурожаатлар асосида 4 288 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,4 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга январь-февраль ойларида 5 177 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 3,5 миллиард сўм мукофот тўланган.
Мавзуга оид хабарлар:
Беш ойда савдо соҳасидаги корхоналар қанча солиқ тўлагани очиқланди ДХХ қатор ҳудудларда солиқ ходимларини қўлга олди Ўзбекистонликлар 2023 йилда давлат бюджетига қанча солиқ тўлагани маълум бўлди Сенат фискал тартиб-қоидаларни бузганлик бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади Солиқ органларига тадбиркорлар ҳудудига киришга рухсат берилиши мумкин
Soʻnggi yangiliklar
Propan narxi keskin oshib ketgani yuzasidan mas’ul tashkilotlarga deputatlik so‘rovlari yuborildi
23 Noyabr 2024, 19:24Nodavlat bog‘chalar va maktablar barcha turdagi soliq va yig‘imlardan ozod qilinadi
23 Noyabr 2024, 18:44Dubayda qiyin ahvolda qolgan o‘zbekistonlik vatanga qaytarildi
23 Noyabr 2024, 18:00Qirg‘izistonda 2025-yil iyuldan elektron sigaretlar taqiqlanadi
23 Noyabr 2024, 17:12Raqamli dalillar bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
23 Noyabr 2024, 16:21Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22