19 Aprel 2024, 21:25 •Ўзбекистон
Навоий вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Тайинловга қадар Суннатилла Назаров солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон президенти фармойиши билан Назаров Суннатилла Амириллаевич Навоий вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Суннатилла Назаров 1984 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. 2005 йилда Бухоро солиқ коллежини, 2009 йилда Солиқ академиясини, 2018 йилда Банк-молия академиясини солиққа тортиш инспектори, солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Тайинловга қадар Суннатилла Назаров Навоий вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Навоий вилояти ДСБга эса 2021 йил апрелидан буён Анвар Ботиралиев раҳбарлик қилиб келаётганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Мавзуга оид хабарлар:
Солиқ органларига тадбиркорлар ҳудудига киришга рухсат берилиши мумкин Ўзбекистонда март ойида қанча кешбэк тасдиқлангани маълум бўлди ХВЖ экспертлари Ўзбекистонда солиқ ислоҳоти бўйича тавсияларини тақдим этди Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар инспекцияси фақат йирик стратегик тармоқларга масъул бўлиши таклиф қилинди Навоий вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон ва Уммон гилос экспортини бошлаш тўғрисида келишиб олди
17 May 2024, 09:46Ўзбекистонда «Тирик тарих» туркум фильмлари яратилади
17 May 2024, 08:07Шавкат Мирзиёев Миллий эстрада институти фаолияти билан танишди
16 May 2024, 18:12Миграция агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди
16 May 2024, 17:29Тошкентда Ботир Зокиров мемориал музейи барпо этилади
16 May 2024, 16:49Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади
16 May 2024, 15:37Тошкент метрополитени ходими пора олаётган вақтида ушланди
16 May 2024, 14:25Венгрия Ўзбекистондаги стартап лойиҳаларга сармоя киритади
16 May 2024, 13:34