27 Yanvar 2023, 00:19 •Ўзбекистон
Қорақалпоғистондаги ЙТҲда бир киши вафот этди (видео)
Авария «Damas» ва «Gentra»нинг бир-бирига йўл бермаслигидан келиб чиққан.
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида «Damas» ва «Gentra» иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, воқеа «Шоирлар» ОФЙдан ўтувчи ички йўлидаги чорраҳалардан бирида содир бўлган. «Damas» ва «Gentra» автомашинаси ҳайдовчиларининг бир бирига йўл бермагани сабаб ушбу авария юз берган.
Оқибатда «Damas» автомашинасида келаётган йўловчиси жароҳат олиб, кўкрак қафаси қисилиши ва бош мия жароҳати ташхиси билан шаҳар тиббий ёрдам кўрсатиш марказига олиб кетилган.
Муолажаларга қарамасдан фуқаро шифохонада вафот этган. Ҳолат бўйича Нукус шаҳри ички ишлар бошқармаси тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сўнгги янгиликлар
Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди
2 May 2024, 18:352024 йилдаги давлат бюджети дефицити 25 трлн сўмдан ошди
2 May 2024, 17:21Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин бўлди
2 May 2024, 16:23Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
2 May 2024, 15:30Ўзбекистон энергетика балансида қайта тикланувчи энергия қувватлари улушини 40 фоизга етказмоқчи
2 May 2024, 14:50Ўзбекистон чақалоқларда туғма нуқсонларни даволаш йўналишида Швеция билан ҳамкорлик қилади
2 May 2024, 13:56Термиз ҳайвонот боғида ҳайвонларни чиплаштириш бошланди
2 May 2024, 13:23Ўзбекистон АҚШ ва Британия билан ўта муҳим хомашё соҳасида стратегик битим имзолайди
2 May 2024, 12:50