26 Yanvar 2023, 21:49 Ўзбекистон

«Зомин» дирекциясига янги директор тайинланди

Собир Орипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

«Зомин» дирекциясига янги директор тайинланди
Фото: «SkiSport»

Ҳукуматнинг 26 январдаги қарорига мувофиқ Собир Орипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан «Зомин» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси директори лавозимидан озод этилди.

Ўз навбатида, ҳукуматнинг 26 январдаги қарори билан Шуҳрат Жўрабоевич Ҳакимов «Зомин» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси давлат унитар корхонаси директори лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими мудири лавозимида фаолият юритган.

Машҳур янгиликлар