26 Aprel 2024, 10:29 Ўзбекистон

Бухорода 4 дона қадимий тангаларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар ушланди

Ҳозирда ушбу қадимий нумизматика ашёлари доимий сақлаш учун давлат музей-қўриқхонасига тақдим этилди.

Бухорода 4 дона қадимий тангаларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар ушланди

Бухоро вилояти аэропортида 4 дона қадимий тангаларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахслар ушланди, деб хабар бермоқда вилоят Божхона қўмитаси.

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Бухоро аэропорти чегара божхона пости орқали қадимий нумизматика буюмларини олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш бартараф этилди.

Унда Бухоро—Внуково йўналишидаги авиарейс орқали хорижий давлатга учиб кетаётган икки нафар фуқаро ўзи билан Республика ҳудудидан олиб чиқиб кетиш таъқиқланган маданий мерос ашёларини олиб чиқишга уринган вақтда божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.

Бартараф этилган икки ҳолатда жами 4 дона қадимий тангалар борлиги аниқланди. Ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган тангаларнинг қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза ўтказилди.

Унга кўра, мазкур тангалар 1751 йилда Россия империясининг I императори Пётр I ҳукмронлиги даврида Екатеринбург зарбхонасида зарб этилгани тасдиқланди. Ҳозирда ушбу қадимий нумизматика ашёлари доимий сақлаш учун Бухоро давлат музей-қўриқхонасига тақдим этилди.

Машҳур янгиликлар