9 Aprel 2024, 14:05 Ўзбекистон

Жиззахда М-39 йўлининг четида бўш турган ерлар тадбиркорларга таклиф этилади

Айдар-Арнасой кўллари тизимида туризм учун етарли салоҳият бор. Уни рўёбга чиқариш мақсадида ҳукумат комиссияси тузилади.

Жиззахда М-39 йўлининг четида бўш турган ерлар тадбиркорларга таклиф этилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

10 та маданий мерос объектида «Туризм ҳалқаси» яратилиши, уларга туризм маҳалласи мақоми берилиши белгиланди. «Туризм ҳалқаси» объектларига борадиган йўлларни таъмирлаш топширилди.

Халқаро М-39 йўлининг вилоят ҳудудидан ўтган 98 километр қисмидан кунига 40 минг автомобиль қатнайди. Бу йўлни четида бўш турган 4 гектар ерлар тадбиркорларга таклиф қилинса, 20 минг аҳолини доимий банд қилиш мумкин.

Машҳур янгиликлар