16 Yanvar 2023, 14:38 Ўзбекистон

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолинди

Собиқ ҳоким шаҳардан ўз оиласи билан чиқиб кетишга уринганида ДХХ ходимлари томонидан тўхтатилган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолинди

Тошкент шаҳри собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистонни тарк этмоқчи бўлганида тўхтатилди. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

Манбанинг аниқлик киритишича, собиқ ҳоким бугун тонгда шаҳардан ўз оиласи билан чиқиб кетишга уринганида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ортиқхўжаев 15 январ куни президент раҳбарлигидаги штаб йиғилишида қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун ишдан олинган.

16 январ куни президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан ўтказилган йиғилишда ДХХ ва Бош прокуратурага лавозимидан озод этилганларнинг фаолиятини текшириш бўйича топшириқ берилди.

Машҳур янгиликлар