8 May 2024, 17:24 Ўзбекистон

Ўзбекистон ҳудудлари ва Бирмингем шаҳри ўртасида алоқалар йўлга қўйилади

Музокаралар давомида инвестициявий, савдо-иқтисодий, маҳсулотлар экспорти, йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни янада жадаллаштириш муҳим эканлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ҳудудлари ва Бирмингем шаҳри ўртасида алоқалар йўлга қўйилади

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британия ҳудудлари билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида амалий ташриф билан Бирмингем шаҳрида бўлди.

Дунё хабарига кўра, ташриф давомида элчи Бирмингем мэри лорд Чаман Лал билан учрашув ўтказилди. Музокаралар давомида инвестициявий, савдо-иқтисодий, маҳсулотлар экспорти, йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни янада жадаллаштириш муҳим эканлиги таъкидланди.

Бирмингем мэри ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини, жумладан, Ўзбекистон вилоятлари билан биргаликда савдо кўргазмалари, томонларнинг инвестициявий салоҳиятларига бағишланган тақдимотлар ва маданий тадбирларнинг ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Машҳур янгиликлар