8 May 2024, 19:00 Ўзбекистон

Олийгоҳларда сиртқи таълим шакли босқичма-босқич тугатилади

Магистратура ва докторантурага қабул қилишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификат талаби бўйича ҳам ўзгаришлар бўлиши кутиляпти.

Олийгоҳларда сиртқи таълим шакли босқичма-босқич тугатилади

Ўзбекистонда сиртқи таълим шакли учун квоталарни кундузги таълим шакли учун ажратилган квотадан оширмаслик белгиланади.

Сиртқи таълим шакли масофавий таълим шаклини кенгайтириш ва узайтирилган таълим шаклини жорий этиш орқали босқичма-босқич тугатилади. Бу ҳақда 8 май кунги матбуот анжуманида олий таълим соҳаси масъуллари айтиб ўтди.

Анжуманда магистратура ва докторантурага қабул қилишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификат талаби бўйича кутилаётган ўзгаришлар ҳам маълум қилинди. Унга кўра:

  • таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади;
  • соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – B1 даражасига туширилади;
  • сертификат талаби хорижий тиллар йўналишларида C1 даражада, аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида B2 даражада сақланади.

Машҳур янгиликлар