8 May 2024, 09:28 •Ўзбекистон
Нукусдан Олмаотага авиақатновлар йўлга қўйилади
Парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
1 июндан бошлаб Нукус шаҳридан Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.
Қайд қилинишича, парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
- Нукусдан жўнаб кетиш маҳаллий вақт билан соат 10:05;
- Олмаотага етиб бориш маҳаллий вақт билан соат 12:15;
- Олмаотадан жўнаб кетиш соат 13:15;
- Нукусга етиб келиш соат 15:45.
Бир томонга авиачипта нархи 1 млн 64 минг сўмдан, Нукус–Олмаота–Нукус йўналиши бўйича эса 1 млн 849 минг сўмдан бошланади.
Мавзуга оид хабарлар:
Қирғизистон Ўшдан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйишга қизиқиш билдиряпти
Сўнгги янгиликлар
Умра зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
18 May 2024, 17:14Спортдаги коррупциявий ҳолатлар учун алоҳида жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда
18 May 2024, 15:53Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
18 May 2024, 13:31Сенат фискал тартиб-қоидаларни бузганлик бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
18 May 2024, 11:17Uzbekistan Airways 20 майдан Airbus А330 самолёти эксплуатациясини давом эттиради
18 May 2024, 09:42Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи AИ-80 ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатади
18 May 2024, 08:30Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 май куни кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда
18 May 2024, 07:22Қашқадарёда ноқонуний қум қазиб олинишидан давлатга 357 млн сўм зарар етказилди
17 May 2024, 18:11