19 Aprel 2024, 21:25 Ўзбекистон

Навоий вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Тайинловга қадар Суннатилла Назаров солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Навоий вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон президенти фармойиши билан Назаров Суннатилла Амириллаевич Навоий вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Суннатилла Назаров 1984 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. 2005 йилда Бухоро солиқ коллежини, 2009 йилда Солиқ академиясини, 2018 йилда Банк-молия академиясини солиққа тортиш инспектори, солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Суннатилла Назаров Навоий вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Навоий вилояти ДСБга эса 2021 йил апрелидан буён Анвар Ботиралиев раҳбарлик қилиб келаётганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Машҳур янгиликлар