7 May 2024, 08:50 Ўзбекистон

Наманганда банк ходими кассадан 1,5 млрд сўмни ўмарди

У пулларни 3-хонали квартира ҳамда Malibu русумли машина харид қилиш учун сарфлаб юборган.

Наманганда банк ходими кассадан 1,5 млрд сўмни ўмарди

Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида банк ходими кассадан 1,5 млрд сўмни ўмариб, ўзлаштириб юборгани аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банкининг Янгиқўрғон банк хизматлари офиси бошлиғи Д.Ш. гўёки Бувайда банк хизматлари марказига мадад пули сифатида юборишини айтиб, кассадан 1,5 млрд сўмни ҳеч қандай ҳужжатсиз олиб кетган.

Қайд қилинишича, ходим бу пулларга Чуст туманидан 3-хонали квартира ҳамда Malibu русумли машина харид қилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Машҳур янгиликлар