8 May 2024, 15:09 Ўзбекистон

Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади

Таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади

Олий таълим муассасаларига киришдаги 56,7 минимал ўтиш балли 2025 йилдан бошлаб босқичма-босқич оширилади. Бу ҳақда 8 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида ўтган матбуот анжуманида вазир Қўнғиротбой Шарипов маълум қилди.

Бунда:

  • соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл;
  • бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади.

Амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл эди.

«Давлат гранти талабалари учун таълим гранти ва ижтимоий рағбатлантирувчи грант шаклида ажратилади. Ижтимоий рағбатлантирувчи грант сақлаб қолинади. У 4 йилга берилади, қайтариб олинмайди. Бу грант шунга муҳтож ёшлар учун ажратилган грантдир», — деган вазир.

Давлат гранти талабалар учун таълим гранти ва ижтимоий-рағбатлантирувчи грант шаклида ажратилади.

Бунда:

  • таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади ҳамда 1-курсда ўқишга кириш натижалари бўйича, 2-курсдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;
  • ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади;
  • таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Машҳур янгиликлар