Биринчи чоракда Ўзбекистон аэропортлари 3 млн йўловчига хизмат кўрсатди
Шунингдек, маҳаллий авиакомпаниялар томонидан 16 мингдан ортиқ, хориж авиакомпаниялари томонидан 8 мингдан ортиқ рейс амалга оширилган.
2024 йил биринчи чорагида Ўзбекистон аэропортлари асосий кўрсаткичлари — йўловчи ва юкларни ташиш, хизмат кўрсатилган рейслар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 50 фоизга ўсди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд қилинишича, дастлабки уч ойда халқаро аэропортлар томонидан 25 мингдан ортиқ рейсга хизмат кўрсатилган, шундан 8 мингтаси ички, 17 мингдан ортиғи халқаро йўналишларга тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан ўсиш 40 фоизни ташкил этган. Шунингдек, маҳаллий авиакомпаниялар томонидан 16 мингдан ортиқ, хориж авиакомпаниялари томонидан 8 мингдан ортиқ рейс амалга оширилган.
Январь-март ойлари давомида Ўзбекистон аэропортлари 3 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатган: ички рейсларда 762 мингдан зиёд, халқаро рейсларда 2,3 миллиондан зиёд. 2023 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 42 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 2024 йил биринчи чорагида 17 минг тонна юк ва почта жўнатмаларига хизмат кўрсатилган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 6 фоизга кўп.
Мавзуга оид хабарлар:
Uzbekistan Airports лазер нурларини ҳаво кемаларига йўналтирганлик учун жавобгарлик борлигини эслатди Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан қўлга олинган ўзбекистонликлар терговини назоратга олди Тошкент аэропорти янги самолёт буксирларини фойдаланишга қабул қилди Тошкент аэропортидаги махсус техника парки янги амбулифтлар билан тўлдирилди Тошкент халқаро аэропорти реконструкция қилиниши юзасидан чекловлар жорий этилди