26 Yanvar 2023, 09:58 Лайфстайл

Матёқуб Матчонов Ҳиндистондаги кинофестивалда ҳакам сифатида иштирок этмоқда (видео)

«Ҳозир Ҳиндистон киномузейини бориб кўрдик. Худо хоҳласа ишни бошлаймиз», — дейди актёр.

Матёқуб Матчонов Ҳиндистондаги кинофестивалда ҳакам сифатида иштирок этмоқда (видео)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон халқ артисти Матёқуб Матчонов Ҳиндистонга жўнаб кетди.

Унинг маълум қилишича, Ҳиндистондаги кинофестевалда ҳакам сифатида иштирок этмоқда. Шу сабабли Мумбай шаҳрига жўнаб кетган. Актёр, шунингдек, Мумбай кўчаларини ҳам кўрсатди.

«Мана Мумбай кўчаларида юриб кетяпмиз. Мен бу ерга нега келдим? ШҲТга аъзо давлатларнинг кинофестивали бўляпти. Мазкур фестивалга ҳакам сифатида мени танлаб олишган экан.

Ҳозир Ҳиндистон киномузейини бориб кўрдик. Худо хоҳласа эртадан ишни бошлаймиз. Ҳозир меҳмонхонага кетяпмиз. Одам ҳам машина ҳам ниҳоятда кўп», — дейди актёр.

Машҳур янгиликлар