23 Fevral 2024, 11:29 Лайфстайл

Жаҳонгир Отажоновнинг яна бир бор уйлангани ростми?

Ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг оила қургани билан боғлиқ сурат ва видеолар тарқалди.

Жаҳонгир Отажоновнинг яна бир бор уйлангани ростми?

Ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг оила қургани билан боғлиқ сурат ва видеолар тарқалди.

Баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу маълумотлар эски эканлиги ва хонанда у билан аллақачон ажрашиб бўлгани ҳақида ёзишди.

«Бу маълумотлар ҳақиқатан ҳам эски. Жаҳонгир Отажоновнинг шахсий ҳаётида бундай ўзгариш йўқ. Эски видео ва суратлар нега қайтадан «жонланиб» қолганидан хабаримиз йўқ», — дейди хонанданинг маъмури.

Маълумот ўрнида, етти фарзанднинг отаси Жаҳонгир Отажонов бир муддат аввал бўйдоқ эканлигини маълум қилганди. Айни пайтда эса хонанда оила қурган ёки йўқлиги номаълумлигича қолмоқда.

Машҳур янгиликлар