«Ўзэнергоинспекция» кўрсатмаларини бажармаган 500 дан ортиқ масъулга маъмурий иш расмийлаштирилди
«Ўзэнергоинспекция» мажбурий кўрсатмаларини ўз вақтида бажармаган 500 дан зиёд масъулларга маъмурий иш расмийлаштирилган.
Жорий йилнинг шу вақтига қадар «Ўзэнергоинспекция» томонидан берилган мажбурий кўрсатмаларни ўз вақтида бажармаганлиги учун тегишли ташкилот масъулларига нисбатан 508 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Хусусан, ушбу маъмурий ишларнинг 495 таси электр энергияси, 13 таси эса табиий газдан фойдаланишдаги қонун-қоидаларга риоя этмаслик ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этмагани натижасида расмийлаштирилган.
«Ўзэнергоинспекция» кўрсатмаларини бажармаганлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил ичида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга БҲМ 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солинади.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистонда бир ойда энергиядан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 600 та иш расмийлаштирилди Ҳудудларда газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади Тошкент шаҳри ва Хоразмда ўз уйида майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди Тошкентнинг учта ҳудуди электр таъминотидан вақтинча узилади