10 Fevral 2024, 09:17 Иқтисод

Ўзбекистонда инфляция пасайиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошди

Мамлакатда январь ойида йиллик инфляция 0,2 фоизга пасайган. Бироқ товарлар ва хизматлар нархлари ўсган.

Ўзбекистонда инфляция пасайиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошди

Жорий йилнинг январида ойлик инфляция 0,6 фоизни, йиллик инфляция 8,6 фоизни ташкил этди.

Ўтган ойда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 0,7 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 0,4 фоизга, хизматлар нархлари 0,9 фоизга ўсган.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилдаги энг юқори инфляция кўрсаткичи январь ва февраль ойларида кузатилган ва 12,2 фоизни ташкил этган.

Ойлик инфляциянинг юқори ўсиши центябр ва декабрь ойларида кузатилган. Ўтган йилнинг декабрь ойида йиллик инфляция 8,8 фоиз бўлган.

Машҳур янгиликлар