10 Fevral 2024, 13:46 Иқтисод

Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаётган хориж компаниялари маълум қилинди

Ўтган йилда 56 та хорижий компания томонидан тўланган солиқлар миқдори қарийб 70 млрд сўмни ташкил этган.

Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаётган хориж компаниялари маълум қилинди

Ўзбекистонда 2023 йилда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар қарийб 70 миллиард сўм солиқ тўлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.

Қайд этилишича, ўтган йили мамлакатдаги жами 56 та хорижий компания томонидан тўланган солиқлар миқдори қарийб 70 миллиард сўмни ташкил этган. Бунда тўланган солиқларнинг 90 фоиздан кўпроғи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келган.

2023 йилда йилда энг кўп солиқ тўлаган хорижий компания Meta бўлди — компания томонидан тўланган солиқлар 26,4 миллиард сўмни ташкил этган. Ундан кейинги ўринларни Google ва Apple компаниялари эгаллади — улар мос равишда 20,3 миллиард сўм ва 12,9 миллиард сўм солиқ тўлаган.

2020 йилнинг 1 январидан кучга кирган янги таҳрирдаги Солиқ кодексида «Google солиғи» кўзда тутилган. Орадан бир ой ўтгач, Давлат солиқ қўмитаси хорижлик интернет компаниялари солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтишлари учун ҚҚС-офисини очди. Хорижий интернет-компаниялар 2021 йилда 15 миллиард сўмдан зиёд солиқ тўлаган бўлса, 2022 йилнинг 11 ойи давомида қарийб 45 миллиард сўм солиқ тўлаган.

Машҳур янгиликлар