24 Fevral 2024, 08:50 Иқтисод

Ўзбекистонда биржа орқали харид қилинган мис хомашёси тўловларини бўлиб тўлашга рухсат берилади

Биржа савдолари орқали харид қилинган мис хомашёси учун тўловларнинг 25 фоизи бўнак тарзида, қолган 75 фоизи мис хомашёси олинганидан сўнг 90 кун ичида тўлашга рухсат берилади.

Ўзбекистонда биржа орқали харид қилинган мис хомашёси тўловларини бўлиб тўлашга рухсат берилади

«Республикада мис хомашёсини чуқур қайта ишлашни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.

Қайд этилишича, мис хомашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия ташкил этилмоқда. Комиссия биржа савдолари орқали мис хомашёсини харид қилаётган маҳаллий корхоналар фаолиятини қуйидаги йўналишлар бўйича ўрганади:

  • ишлаб чиқаришда кўп поғонали технологик занжир жорий этилгани;
  • ишлаб чиқариш жараёни рақамлаштирилганлиги ва халқаро сертификат мавжудлиги;
    синов базаси мавжудлиги ва асосий воситаларнинг янгиланиш даражаси ва бошқа йўналишлар.

Ўрганиш натижаларига кўра комиссия мис хомашёсидан юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар рўйхатини тасдиқлайди. Рўйхатга киритилган корхоналар мис хомашёсини харид қилиш учун биржа савдоларида иштирок этишлари мумкин бўлади.

Биржа савдолари орқали харид қилинган мис хомашёси учун тўловларнинг 25 фоизи бўнак тарзида, қолган 75 фоизи мис хомашёси олинганидан сўнг 90 кун ичида тўлашга рухсат берилади.

Машҳур янгиликлар