19 Fevral 2024, 18:12 Иқтисод

Ўзбекистон Туркманистондан 21,6 млн кВт/соат электр энергияси импорт қилди

Шунга қарамай, 18 февраль куни электр энергияси етказиб бериш бўйича дефицит 6,4 млн киловаттни ташкил этган.

Ўзбекистон Туркманистондан 21,6 млн кВт/соат электр энергияси импорт қилди

Ўзбекистонда 18 февраль куни барча электр станциялар орқали жами 231,4 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 40,3 миллион кубометр табиий газ, 26,3 минг тонна кўмир ҳамда 10,7 минг тонна мазут ёқилган. Шунингдек, Туркманистондан 21,6 млн кВт/соат электр энергияси импорт қилинган.

Шунга қарамай, 18 февраль куни электр энергияси етказиб бериш бўйича дефицит 6,4 миллион кВт/соатни ташкил этиб, мамлакат бўйлаб куннинг тиғиз вақтида 400 МВтгача чекловлар киритилишига сабаб бўлган. Республика истеъмолчиларига 225,6 млн кВт/соат электр энергияси етказиб берилган. Табиий газ истеъмоли 151,6 миллион кубометрни ташкил қилган.

Машҳур янгиликлар