20 Fevral 2024, 11:36 Иқтисод

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 62,6 млрд долларга етди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмаси ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 23,9 фоизга ошган.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 62,6 млрд долларга етди

2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси қарийб 62,6 млрд АҚШ долларига етган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмаси ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 23,9 фоизга ошган.

Бунда: экспорт – 24,4 млрд (23,8 фоизга ошган), импорт – 38,1 млрд (24 фоизга ошган). Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,9 фоиз), Россия (15,8 фоиз), Қозоғистон (7 фоиз), Туркия (5 фоиз) ва Корея Республикасида (3,7 фоиз) қайд этилган.

Машҳур янгиликлар