26 Fevral 2024, 13:07 Иқтисод

UNG Petrо шохобчаларида Аи-80 бензини 7000 сўмдан сотила бошланди

«Ўзбекнефтгаз» АЁҚШларида Аи-80 бензини нархи 200 сўмга кўтарилиб, 7000 сўм деб белгиланди. Компаниянинг берган изоҳига кўра, нарх ошиши импорт бензини қимматлагани билан боғлиқ.

UNG Petrо шохобчаларида Аи-80 бензини 7000 сўмдан сотила бошланди

26 февралдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз»га қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида энг оммабоп маркали бензин – Аи-80 нархи 6800 сўмдан 7000 сўмгача қимматлади. Буни «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати тасдиқлади.

«Ҳа, нарх 200 сўмга қимматлаганини тасдиқлаймиз. Бу импорт бензини нархи ошгани билан боғлиқ. Бензиннинг 60 фоизи ўзимизда ишлаб чиқарилса, 40 фоизи импорт қилинади. Россия нархни оширгани учун бизда ҳам нарх қимматлади», – дейилади компания матбуот хизмати изоҳида.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 13 декабрдан 2023 йил 31 декабргача АИ-80 маркали бензин учун акциз солиғининг ноль ставкаси қўлланган, 2024 йил 1 январдан бошлаб бу имтиёзли давр якунланиши билан УНГ Петро шохобчаларида бу маркадаги бензин 6800 сўмдан сотила бошлаганди.

Машҳур янгиликлар