16 Mart 2024, 12:35 Иқтисод

«Ташаббусли бюджет»га овоз бериш қайтадан бошланди

13 март куни овоз бериш учун зарур платформа — «Open budget» порталида техник носозлик кузатилган эди.

«Ташаббусли бюджет»га овоз бериш қайтадан бошланди

«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги 1-мавсумида овоз бериш жараёни, 16 март соат 00:00 дан қайта бошланади. Қайд этилишича, жараён 4 апрель соат 23:59 гача давом этади.

Ўзбекистонда 13 мартдан «Ташаббусли бюджет»га овоз бериш жараёни бошланиши белгиланган. Бироқ овоз бериш учун зарур платформа – «Open budget» порталида техник носозлик кузатилган эди. Жорий мавсумда илгари сурилган лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буджетидан 3 триллион сўм ажратилиши белгиланган.

Бунда ҳар бир лойиҳа учун энг юқори қиймат 1 миллиард 360 миллион сўмни ташкил этади. Ҳозиргача порталга 9 443 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 35 575 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 28 919 таси маъқулланган. Бу галги мавсумдан бошлаб овоз бериш жараёнига «Бир фуқаро, бир овоз» тамойили жорий этилди.

Машҳур янгиликлар