ТИВ: Таиланд виза режими узайтирилиши бўйича расман ҳеч қандай маълумот эълон қилгани йўқ
Таиланд ОАВ 1 июндан 36 та давлат учун визасиз режим жорий қилиниши ҳақида ёзганди. Ўзбекистон ТИВ бу бўйича ҳали расман маълумот берилмаганини маълум қилди.
![ТИВ: Таиланд виза режими узайтирилиши бўйича расман ҳеч қандай маълумот эълон қилгани йўқ](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/2024-06-06-15.37.58.jpg)
Таиланд 1 июндан Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилаётгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу бўйича Таиланд томони ҳозирча расман ҳеч қандай маълумот эълон қилмаганини билдирди.
29 май куни Таиланд оммавий ахборот воситаларида мамлакат иқтисодиётини рағбатлантириш мақсадида ҳукумат виза қоидаларини юмшатишни ўз ичига олган иқтисодий рағбатлантириш режасини эълон қилгани тўғрисида ахборот тарқатилди. Унга кўра, Таиландга 60 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар сони амалдаги 57 тадан 93 тага кўпаяди, 36 та янги давлатлар қаторига Ўзбекистон ҳам киритилган.
Ушбу масала бўйича мамлакатнинг Бангкокдаги бош консулхонаси Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланган. Таиланд ТИВ консуллик департаменти маълумотига кўра, виза режимининг узайтирилиши тўғрисида ҳозирча расман ҳеч қандай маълумот эълон қилингани йўқ.
Таиланд ТИВ минтақавий бошқармаси маълумотига кўра, виза тартибини соддалаштириш бўйича ҳукумат қарори мавжуд ва бу бўйича консуллик департаменти томонидан Таиланднинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига тегишли йўриқнома юборилади ва ТИВ сайтида расмий маълумот чоп этилади. ТИВ Таиланд томонидан расмий нота олиниши билан қўшимча хабар берилишини қўшимча қилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистон ва Уммон дипломатик паспорт эгаларини виза талабидан озод этиш шартномасини имзолади Польша ўзбекистонликлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширди Самарқандда 50 минг доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди Ўзбекистонлик мигрантлар учун Германияга виза олишда енгилликлар жорий этилиши мумкин
Сўнгги янгиликлар
![«Фотон» АЖ устав капиталидаги 85,6 фоиз давлат улуши хусусийлаштирилди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/H3N5m3Tn-d4attpBoE5cSGYNV_icfGq5-300x225.jpg)
![Бухорода кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган МЧЖ раҳбари қамоққа олинди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/sDYYSGrHqCUtlNIdzOXGH1jsB62h12-u-300x168.jpg)
![Навоийда 1 млрд сўмдан ортиқ сохта пуллар йўқ қилинди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/SxcgN_Geqm_inxlUCf2p1plcl4AXGpB--300x169.jpg)
![Ўзбекистон 5 ойда хорижга қанча тонна мева ва сабзавот экспорт қилгани маълум бўлди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-01-00.12.23-300x169.jpg)
![Андижонда фуқарони аёвсиз калтаклаган шахслар ушланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/yxr_Hk-9dYdpyfA7e9BF1stMm9UA8LPR-300x191.jpg)
![Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 июль куни ёмғир ёғиши мумкин](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-01-00.07.59-300x194.jpg)
![Хорижий тилни C1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/2024-06-29-01.02.26-300x200.jpg)
![Беш ойда савдо соҳасидаги корхоналар қанча солиқ тўлагани очиқланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/2024-06-29-01.00.34-300x169.jpg)