Қашқадарёда қўйлари дарахт кўчатларига шикаст етказган фуқаро 17 млн сўм жаримага тортилди
50 бош майда шохли моллар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатларини шикастлагани аниқланган.
Қашқадарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Қарши туман бўлими ходимлари томонидан ҳудудда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Қайд этилишича, рейд давомида Қарши тумани «Манғит» МФЙ ҳудудида фуқаро О.Б. томонидан 50 бош майда шохли молларни «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатлари орасига ҳайдаб, кўчатларни шикастлантиргани аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. О.Б. БҲМнинг 50 баравари — 17 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган.
Мавзуга оид хабарлар:
Юнусободда ниқоб таққан ҳолда дарахт кесган шахслар 5 суткага қамалди Наманганда бир туп дарахтни ноқонуний кесган шахс 8,5 млн сўм жаримага тортилди Қашқадарёдаги мактабда 15 ёшли ўқувчи калтакланиши сабаб умуртқаси синди Тоғ тошларини ноқонуний талон-торож қилганларга чора кўрилди Қашқадарёда номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди