26 Aprel 2024, 08:17 •Ўзбекистон
«Афросиёб» электропоезди чипталари нархи оширилади
15 майдан бошлаб эконом класс чиптаси 20 фоизга, бизнес класс чиптаси 30 фоизга, VIP класс чиптаси 40 фоизга қимматлайди.
15 майдан бошлаб, юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоезди чипталари нархи эконом класс учун 20 фоизга, бизнес класс учун 30 фоизга, VIP класс учун 40 фоизга оширилади.
Қайд қилинишича, чипталар нархи «темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш мақсадида» оширилмоқда.
Чипталарнинг янги нархлари қуйидагича бўлади:
Тошкент—Бухоро йўналишида:
- VIP 890 минг сўм;
- Бизнес 600 минг сўм;
- Эконом 403 минг сўм;
Тошкент—Қарши йўналишида:
- VIP 747 минг сўм;
- Бизнес 507 минг сўм;
- Эконом 338 минг сўм;
Тошкент—Самарқанд йўналишида:
- VIP 554 минг сўм;
- Бизнес 358 минг сўм;
- Эконом 244 минг сўм.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистонда олтин нархи яна бир грамм учун 1 млн сўмдан ошди Айрим маҳсулотлар экспортида минимал экспорт нархлари жорий этилади 10−12 май кунлари Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» ппоездлари қатнайди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги шакар нархи ошиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархи 2 апрелдан оширилди
Сўнгги янгиликлар
Умра зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
18 May 2024, 17:14Спортдаги коррупциявий ҳолатлар учун алоҳида жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда
18 May 2024, 15:53Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
18 May 2024, 13:31Сенат фискал тартиб-қоидаларни бузганлик бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
18 May 2024, 11:17Uzbekistan Airways 20 майдан Airbus А330 самолёти эксплуатациясини давом эттиради
18 May 2024, 09:42Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи AИ-80 ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатади
18 May 2024, 08:30Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 май куни кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда
18 May 2024, 07:22Қашқадарёда ноқонуний қум қазиб олинишидан давлатга 357 млн сўм зарар етказилди
17 May 2024, 18:11