Ургутдаги тоғда адашиб қолган йигитлар қутқарилди
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Аллаярон тоғида тунда адашиб қолган фуқаролар қутқарилди. Улар денгиз сатҳидан 1800 метр баландликдан топилган.
Самарқанд вилояти Ургут туманида тоғда адашиб қолган фуқаролар қутқарилди, дея хабар қилди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Қайд этилишича, 21 апрель куни соат 19:00 да Ургут тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига 2 нафар фуқаро Ургут туманидаги тоғларда дам олиш мақсадида чиқиб, йўлдан адашиб қолганини маълум қилиб, пастга тушиб олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Хабарга асосан, қидирув-қутқарув ишларига Ургут туман ёнғин-қутқарув қисмининг бир гуруҳ қутқарувчилари жалб қилинган. Қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида 22 апрель куни соат 02:45 да фуқаролар Аллаярон тоғининг денгиз сатҳидан 1800 метр баландликдан топилган.
Ушбу фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланган ҳолда тоғдан пастга олиб тушилган. Қайд этилишича, фуқароларнинг соғлиқлар яхши, уларга ҳеч қандай тан жароҳатлари етмаган.
Мавзуга оид хабарлар:
Samarqandda fermer xo‘jaligi salkam 1 mlrd so‘mlik elektr o‘g‘irlagani aniqlandi Samarqandda 10 ming dollarga giyohvandlik moddasini sotayotganlar ushlandi Urgutda qoʻngʻir ayiqlar chorvaga hujum qilib, 4 echkini yeb qoʻydi Самарқанд вилоятининг иккита туманида ИИБ бошлиқлари ўзгарди Ургутда машинасидан қорадори топилган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди