2023 йилда Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар 16 фоизга камайди
2023 йилда Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 16 фоизга — 2,6 млрд доллардан 2,2 млрд долларгача қисқарди. Жорий операциялар ҳисоби тақчиллигининг ЯИМга нисбати тарихий максимум — 8,6 фоизга етди (7,8 млрд доллар).
2023 йил якунига кўра, Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми аввалги икки йилдагидан камроқ бўлди, бу Марказий банк томонидан эълон қилинган тўлов баланси бўйича маълумотлардан келиб чиқади.
2021 йилда мамлакатга тўғридан-тўғри инвестицияларнинг соф оқими 2,3 млрд долларни ташкил этган ва 2022 йилда кўрсаткич 2,6 млрд долларгача ўсган бўлса, 2023 йил охирида у 425 млн долларга — 2,2 млрд долларгача (-16 фоиз) камайган.
Сўнгги беш йил ичида, фақат 2020 йилда, дунё коронавирус пандемияси билан тўқнаш келган вақтда тўғридан-тўғри инвестициялар оқимининг пасайиши кузатилганди. Ўшанда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш суръати 2 фоизгача секинлашган.
2023 йилда портфель инвестициялар ҳажми қарийб 1 млрд долларни ташкил этган. Бу октябрь ойида чиқарилган 4,25 трлн сўм миқдоридаги «яшил» суверен халқаро облигациялар ҳамда 660 млн доллар миқдоридаги халқаро облигациялар билан изоҳланади. Молиявий операциялар ҳисоби 6,6 млрд долларга етди, шундан 70 фоизи йилнинг тўртинчи чорагига тўғри келди.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистон ва Миср илмий лойиҳаларга инвестиция киритишни муҳокама қилмоқда Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди Президент Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик билан танишди Ўзбекистон ва Британия ноёб металларни қазиб олишда ҳамкорлик қилиши мумкин