5 Aprel 2024, 13:48 Oʻzbekiston

Тоғ тошларини ноқонуний талон-торож қилганларга чора кўрилди

Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига БҲМнинг 10 баравари (3 млн 400 минг сўм)дан жарима қўлланди.

Тоғ тошларини ноқонуний талон-торож қилганларга чора кўрилди

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Китоб туман бўлими томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида «Башир» МФЙ Бодомзор қишлоғи ҳудудида бир гуруҳ фуқаролар томонидан тоғ тошлари техника воситалари ёрдамида талон-торож қилингани аниқланди.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига БҲМнинг 10 баравари – 3 млн 400 минг сўмдан жарима қўлланди.

Mashhur yangiliklar