25 Mart 2024, 13:13 Iqtisod

Ўзбекистонда кўп квартирали уйлардаги хонадонлар сони маълум қилинди

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 фоизга ошган.

Ўзбекистонда кўп квартирали уйлардаги хонадонлар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда қарийб 7,5 миллионта уй (квартира) бор. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабар берилишича, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда кўп квартирали уйлардаги хонадонлар ва якка тартибдаги уйлар сони қарийб 7,5 млн тани ташкил этган.

Аввалроқ президент раислигида ўтказилган йиғилишда турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 млн сўмгача ипотека кредити ажратилиши ҳақида айтилганди.

2024 йил бошидан буён иккиламчи уй-жой бозори 1,6 фоизга ўсгани ҳақида хабар берилганди. Йиллик ҳисобда иккиламчи бозор 18 фоизга ошган. Энг сезиларли ўсиш Хоразм, Тошкент ва Андижон вилоятларида ўтган йилнинг январь ойига нисбатан ўртача 30 фоизга ўсиш кузатилган.

Mashhur yangiliklar