23 Aprel 2024, 08:17 •Рейтинг
Ўзбекистонда аҳолиси ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст ҳудуд маълум бўлди
«Ўзсувтаъминот» республика миқёсида ҳудудлар кесимида аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси бўйича инфографика тақдим этди.
Ўзбекистонда аҳолиси марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст ҳудуд маълум бўлди.
Маълум қилинишича, «Ўзсувтаъминот» АЖ республика миқёсида ҳудудлар кесимида аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси бўйича инфографика тақдим этди.
Унга кўра, Тошкент шаҳри 97,7 фоиз кўрсаткич билан етакчи ўринда бўлса, энг қуйи натижа — Қашқадарё вилоятида 59,4 фоизни ташкил этмоқда.
- Андижон вилоятида – 90,9 фоиз;
- Бухоро вилоятида – 73,2 фоиз;
- Жиззах вилоятида – 70,4 фоиз;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 72,4 фоиз;
- Фарғона вилояти – 79,4 фоиз;
- Хоразм вилояти – 90,4 фоиз;
- Самарқанд вилояти – 75,4 фоиз;
- Наманган вилояти – 82,7 фоиз;
- Сирдарё вилояти – 86,9 фоиз;
- Сурхондарё вилояти – 62,9 фоиз;
- Тошкент вилояти – 79,4 фоиз.
Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишланган йиғилишда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берганди. Чуст, Поп, Наманган ва Мингбулоқда ичимлик ва оқова сувини яхшилашга 70 миллион доллар жалб қилинади.
Сўнгги янгиликлар
Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят қилган 33 ходим қайта ишга кириб, яна шу каби жиноятларга қўл урди
6 May 2024, 19:25Ўзбекистон мартда ҳам олтин сотиш бўйича дунёда биринчиликни сақлаб қолди
6 May 2024, 18:08Тошкентдан Қаршига «Афросиёб»нинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади
6 May 2024, 17:27Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
6 May 2024, 16:13Жиззахда эр 25 ёшли хотинини уриб ўлдирганликда гумонланмоқда
6 May 2024, 15:17Нуротада жарликка тушиб кетган чўпон қутқарилди
6 May 2024, 14:39Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда
6 May 2024, 14:00Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 3 суткага қамалди
6 May 2024, 13:27