7 Fevral 2023, 01:23 Рейтинг

Ўзбекистонда 2022 йилда кўрсатилган транспорт хизматлари таҳлил қилинди

Бунда автомобиль хизмати энг катта, темир йўл транспорти эса энг паст улушга эга.

Ўзбекистонда 2022 йилда кўрсатилган транспорт хизматлари таҳлил қилинди

Ўзбекистонда 2022 йилда кўрсатилган транспорт хизматлари таҳлил қилинди. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти хабар берди.

2022 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 357,5 трлн сўмни ташкил этган. Транспорт хизматлари иқтисодий фаолият турлари бўйича бозор хизматлари таркибида савдо хизматларидан кейин иккинчи ўринни эгаллаган (22,7 фоиз).

Транспорти хизматлари орасида автомобиль транспорти энг катта улушга эга (51 фоиз). Ундан кейинги ўринларни ҳаво транспорти (14,2 фоиз), қувурлар орқали етказиш (13,1 фоиз) ва темир йўл транспорти (11,4 фоиз) эгаллаган.

Мамлакат ҳудудлари бўйича кўрсатилган транспорт хизматларининг умумий ҳажмида энг катта улушга эга ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри — 13,1 трлн сўм (25,5 фоиз);
  • Тошкент вилояти — 5,9 трлн сўм (11,6 фоиз);
  • Самарқанд вилояти — 5,3 трлн сўм (10,4 фоиз).

Энг паст кўрсаткичли ҳудудлар:

  • Навоий — 1,4 трлн сўм (2,9 фоиз);
  • Жиззах — 1,1 трлн сўм (2,3 фоиз);
  • Сирдарё — 666,2 млрд сўм (1,3 фоиз).

2022 йилда транспорт хизматлар экспортида энг катта улуш қувур орқали ташиш хизматининг ҳиссасига тўғри келган (682,6 млн доллар). Ундан кейинг ўринларни темирйўл транспорти (508,9 млн доллар), ҳаво транспорти (466,1 млн доллар) ва автомобиль транспорти (45,2 млн доллар) эгаллаган.

Машҳур янгиликлар