24 May 2024, 11:50 Oʻzbekiston

Жиззахда тез ёрдам машинаси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган аёлни уриб кетди

Жиззах шаҳрида тез тиббий ёрдам машинаси йўлнинг белгиланган қисмидан кесиб ўтаётган 48 ёшли аёлни уриб юборди. Жабрланувчи реанимацияга ётқизилди.

Жиззахда тез ёрдам машинаси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган аёлни уриб кетди

Жиззах шаҳрида 23 май куни тез тиббий ёрдам машинаси пиёдалар ўтиш йўлидан ўтаётган фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ маълум қилди.

ЙТҲ соат 8:30 лар атрофида Шароф Рашидов кўчасида содир бўлган. 1976 йилда туғилган аёл йўлнинг белгиланган қисмидан кесиб ўтаётганда сўнгги йўлакчадан тезликда келаётган тез ёрдам машинаси уриб кетган.

Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳатлар билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Mashhur yangiliklar