16 Aprel 2024, 11:02 Ўзбекистон

Жиззахда йўловчи автобус ариққа тушиб кетди

Шароф Рашидов туманида йўловчи ташувчи автобус ариққа тушиб кетди. Автобусда йўловчилар бўлмаган, ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Жиззахда йўловчи автобус ариққа тушиб кетди

15 апрель куни соат 17:00 атрофида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида йўловчи ташувчи автобус ариққа тушиб кетди.

Қайд этилишича, ҳолат туманнинг «Қўшкўприк» маҳалласидан ўтган автомобиль йўлида ҳайдовчининг руль бошқарувчини йўқотиши туфайли содир бўлган.

Олиб борилган суриштирувларга кўра, автобусда йўловчилар бўлмаган, фақатгина ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Машҳур янгиликлар