Ўзбекистонлик мигрантлар учун Германияга виза олишда енгилликлар жорий этилиши мумкин
Касб-ҳунарга ўқитишнинг немис моделини жорий этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ташаббуси илгари сурилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Германияга борди, деб хабар бермоқда Дунё.
Ташриф давомида мамлакат элчихонасида Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси билан ҳамкорликда йирик немис иш берувчи компания вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбатда вақтинча хорижда ишлаш истагида бўлганларни Европанинг ривожланган давлатига ишга жалб этиш борасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, ушбу давлатга меҳнат миграциясини тез ва самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Немис ишбилармонлари айни пайтда Германияда ташқи ишчи кучига бўлган эҳтиёж ортиб бораётганини, айниқса ҳамширалик ва фелдшерлик, юк машинаси ҳайдовчиси, саноат, мехатроника, гастрономия, йўл қурилиши соҳаларида 130 мингдан ортиқ ишчи кучига эҳтиёж мавжудлигини билдирди.
Тадбир давомида мамлакатнинг ишчи кучи борасидаги салоҳияти, давлат томонидан хорижда касбий таълим олиш ва вақтинча ишлаш истагида бўлганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган шарт-шароитлар, имтиёз ва қулайликлар ҳақида тақдимот ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон билан кўп йиллардан буён меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиб келаётган компаниялар вакиллари ўз тажрибалари билан бўлишдилар ва бошқаларни ҳам мамлакат билан ҳамкорликка чорлади.
Шунингдек, мулоқотда Германия меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда юртдошларнинг касбий тайёргарлигини ошириш, немис тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш, виза олишда енгилликлар жорий этиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Касб-ҳунарга ўқитишнинг немис моделини жорий этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ташаббуси илгари сурилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Germaniyadagi Eronning barcha bosh konsulxonalari yopilmoqda Alisher Usmonov ARD telekanaliga qarshi sudda yutib chiqdi Germaniya kansleri O‘zbekistonga kelishi kutilmoqda Germaniya yana afg‘onistonliklarni deportatsiya qilishni boshladi Germaniyadagi eng yirik aeroport sichqon sabab elektrsiz qoldi