11 Iyun 2024, 16:26 Oʻzbekiston

Ўзбекистон ва Ҳонгконг ҳуқуқий соҳада қўшма битимлар ишлаб чиқади

Пол Хо томонлар ўртасида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида битимларни имзолаш ва уларнинг доирасида ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мавжуд масалаларни тартибга солиш зарурлигини қайд этди.

Ўзбекистон ва Ҳонгконг ҳуқуқий соҳада қўшма битимлар ишлаб чиқади

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари ва Хитойнинг Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудуди Адлия департаменти вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Дунё хабарига кўра, тадбирда Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудуди Адлия департаменти халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси ўринбосари, прокурор Пол Хо, катта давлат маслаҳатчилар Феликс Сай Хоэ ва Шум Тик Сэнди ҳамда давлат маслаҳатчиси Чан Кахин Жефф иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, жумладан, соҳага оид шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Пол Хо томонлар ўртасида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида битимларни имзолаш ва уларнинг доирасида ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мавжуд масалаларни тартибга солиш зарурлигини қайд этди.

Учрашув сўнгида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ҳуқуқий соҳа билан боғлиқ олдинда турган масалаларни биргаликда ҳал этиш мақсадида ўзаро ташрифларни ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Mashhur yangiliklar