3 Aprel 2024, 10:26 Ўзбекистон

Тошкентда сифатсиз товуқ гўшти муомалага киритилишининг олди олинди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкентда сифатсиз товуқ гўшти муомалага киритилишининг олди олинди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товуқ гўштини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, бир гуруҳ фуқаролар тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан «Ҳамдўст» МФЙ ҳудудидаги бинода товуқ гўштини қайта ишлаш цехини ташкил этган. Цехда хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 4,674 кило товуқ гўштини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Машҳур янгиликлар