Тошкентда 10 ёшли ўғлини қўшни бола билан уриштирган фуқаро юзасидан маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда «Ота ўз фарзандини бошқа бола билан уриштириб, у болани калтаклади» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
![Тошкентда 10 ёшли ўғлини қўшни бола билан уриштирган фуқаро юзасидан маълумот берилди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/03/2024-03-25-09.57.35.jpg)
21 март куни Учтепа туманида 2014 йилда туғилган Т.М. қўшниси 2014 йилда туғилган Х.К. билан ўзаро келишмовчилик натижасида уришиб турган вақтида Т.М.нинг отаси Э.М. уларни ўзаро жанжалини кузатиб, болаларни ажратиш ўрнига аксинча, ўғли Т.М.га қўшниси Х.К.ни уришига имкон яратган ва ўзи ҳам уришга кўмаклашиб, болалар бир-бирини калтаклашига шароит яратган ва жанжални давом эттиришга ўғлини мажбур қилган.
Аниқланишича, вояга етмаган Т.М. ва Х.К. ўзаро жанжал натижасида бирон бир тан жароҳати олмаган ва тиббий муолажа олиш учун тиббий муассасага мурожаат этиш зарурати бўлмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, боланинг отаси Э.М.нинг бундай ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан жавобгарликка тортиш масаласи ўрганилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорини вояга етмаган ўғли орқали сотмоқчи бўлган шахс ушланди Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади Тез ёрдамга энг кўп ёлғон чақириқ қайси ҳудуддан келгани очиқланди «Сабр қилинг»: Тошкентнинг янги ҳокими бир йил давомида нима ишлар қилди?
Сўнгги янгиликлар
![Ўзганинг машинасини олиб қочган ўта хавфли рецидивист 15 йилга қамалди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/irLuKNITrbIEn_mUsXKqxTnkXl1yBzVl-300x195.jpg)
![Сенатнинг аралашувидан сўнг Ўзбекистонга лифтларни олиб кириш муаммоси ҳал бўла бошлади](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/ngbsRg17139487179951_b-300x200.jpg)
![Ўзбекистонда 17 июнь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/2024-06-17-01.36.39-300x200.jpg)
![Самарқандда Nexia 3 тўхтаб турган Isuzu билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/pLyUDS17184540714687_b-300x200.jpg)
![Жиззахда ҳам машина ёниб кетди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/pgpiDM17184451455270_b-300x200.jpg)
![Тошкентда Mercedes-Benz автомобили ёниб кетди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/h5sxOU17184373433439_b-300x200.jpg)
![Наманганда Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи божхона пости сентябрда фойдаланишга топширилади](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/DZ5sOQTk_Jj6mkZEHwp9ImOEIRdjAmcG-300x225.jpg)
![АҚШ ИШИД билан алоқадор уч нафар Ўзбекистон фуқаросига санкциялар киритди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/2024-06-15-11.21.01-300x200.jpg)