Польша ўзбекистонликлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин
Ўзбекистон элчиси ва Польша ТИВ раҳбари ўринбосари меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Генрика Мошчицка-Дендис билан учрашди, деб хабар бермоқда Дунё.
Суҳбат чоғида консуллик-ҳуқуқий соҳадаги Ўзбекистон-Польша муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Аввал эришилган келишувлар ижроси таҳлил қилинди. Томонлар барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини тасдиқлади.
Жорий йилда режалаштирилган қўшма тадбирлар, жумладан, икки давлат ТИВ консуллик департаментлари ўртасида 2024 йил ноябр ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди. Томонлар меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза бериш тартибини соддалаштириш масалаларига эътибор қаратди.
Мавзуга оид хабарлар:
Polshada YTHga uchragan O‘zbekiston fuqarosiga yordam ko‘rsatildi Toshkentda fuqaroni xorijga ishga yuborishni vaʼda qilgan shaxs ushlandi AQShda noqonuniy migratsiyaga yordam beruvchilarga viza cheklovlari joriy qilindi Tailand Oʻzbekiston fuqarolari uchun rasman vizasiz rejimni joriy qildi Ўзбекистон ва Уммон дипломатик паспорт эгаларини виза талабидан озод этиш шартномасини имзолади