25 May 2024, 16:48 Oʻzbekiston

Навоийда мактаб ўқувчиси бошқарган Matiz ЙТҲга учради

Оқибатда ўқувчилардан икки нафари вафот этган, бир нафари Кармана туман шифохонасига ётқизилган.

Навоийда мактаб ўқувчиси бошқарган Matiz ЙТҲга учради

Навоийда ўқувчи бошқарган Matiz йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Марказий студия» информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, мактаб ўқувчилари Matiz автомобилини ижарага олиб, Нурота бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Қайтишда улар бошқарувни йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Оқибатда улардан икки нафари вафот этган, бир нафари Кармана туман шифохонасига ётқизилган. Мен уларнинг «праваси» йўқлигини ва ёши кичкина эканини билмагандим. Билганимда, машинани уларга бермасдим, — дейди машинани ижарага берган шахс.

Mashhur yangiliklar